Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома бериш учун талабгорларнинг ҳужжатлари ўрганилмоқда.
Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш мақсадида Янгиҳаёт тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳузурида тегишли идора ва ташкилотлар раҳбар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Айни кунларда эса ишчи гуруҳ аъзолари талабгорларнинг аризалари ва тегишли ҳужжатлари ўрганиб чиқилмоқда.