info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Ҳокимдан "motivation time"!

timeicon 27-02-2023

Ҳокимдан "motivation time"!

Ҳа, айнан шундай. Туманимиздаги 329-сонли мактабда бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими битирувчи ёшлар билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда ҳоким битирувчи ёшларнинг мақсадлари, режалари, қайси ОТМга кириш истаги борлиги билан қизиқди.

Туман ҳокими олдинга қўйилган тўғри мақсад орқалигина натижага эришиш мумкинлигини таъкидлаб, ҳар бир мақсадни албатта қайд этиб бориш муҳимлигини таъкидлади. Ёшларнинг саволларига жавоб берар экан, ўз тажрибаси билан ҳам ўртоқлашди.

Кейинги учрашув сизнинг мактабингизда бўлишини истайсизми? Унда бизни кузатиб боринг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech