Ҳоким ўринбосари ижтимоий объектларда ўрганишлар олиб борди
Бугун туман ҳокими ўринбосари масъуллар билан биргаликда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди.
Ўрганишлар давомида ижтимоий объектларнинг иситиш тизимлари кўриб чиқилди. Шунингдек, масъуллар раҳбарлар мактаб ва боғча директорлари билан суҳбатлашиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш масаласини муҳокама қилишди.