Бугун эрта тонгдан Янгиҳаёт тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари туманда фаолият олиб бораётган жамоат транспортларида юриб, қулайликлар ва мавжуд муаммоларни ўрганди.
Шунингдек, ҳоким ҳайдовчилар ҳамда йўловчилар билан сухбатлашиб, уларнинг транспорт йўналишидаги фикрлари билан қизиқди.