Туманимизнинг “Оила мактаби"да оила қуриш остонасида турган жуфтликлар учун ўқитувчилар томонидан ўқув семинари ташкил этилди.
Унда оилада ҳуқуқий муносабатларнинг келиб чиқиш сабаблари, никоҳдаги ҳуқуқий мажбуриятлар ҳамда соғлом фарзандни дунёга келтириш, оила иқтисоди тўғрисида батафсил тушунчалар берилди ва ёшларнинг бу борадаги фикрлари тингланди.
Семинар сўнгида никоҳланувчи жуфтликларга сертификат ва “Мустаҳкам оилага йўлланма" йўриқномаси топширилди.