Оила қуриш остонасидаги ёшларга ҳаётий сабоқлар берилди
Куни кеча «Оилавий ҳаётга тайёрлаш ўқув маркази»да ёш келин-куёвлар учун малакали ўқитувчилар томонидан ўқув-семинар ўтказилди.
Семинар давомида мутахасислар бўлғуси оила вакилларига эр-хотин ўртасидаги муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, фарзанд тарбиясида масъулиятли бўлиш, миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда оиладаги муаммоларни оқилона йўл билан ҳал этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, машғулот сўнгида иштирокчиларга махсус сертификат ва мустаҳкам оила қуришда асқотувчи қўлланмалар тақдим қилинди.