Туман ободонлаштириш бўлими ходимлари эрта тонгдан маҳаллаларни ободонлаштиришга бел боғлашди.
"Янги Умид" маҳалласининг канал ва ариқбўйларида тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Автомобил йўлининг четлари, пиёдалар йўлаклари супурилиб, маиший чиқиндилардан тозаланди.
"Ободонлаштириш ойлиги" доирасида ҳашар тадбирлари давом этади.