Бугун «Обод маҳалла», «Обод кўча», «Обод хонадон» дастури бўйича «Хушнуд» маҳалласида тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда маҳалла аҳли тиббий ва лаборатория текширувларидан ўтказилиб, зарур ҳолда дори-дармон билан таъминланди. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди.
Шунингдек, шифокорлар ётоқда бўлган фуқароларнинг хонадонига бориб, уларни текширувдан ўтказди.