Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан фуқароларга идентификация карталарини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда туман ИИО ФМБнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан паспорт олиш ёшига етган
3 нафар ёшлар ҳамда туман ҳудудида доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган, фуқаролиги бўлмаган 1 нафар шахсга
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ИД-карталари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.