Бугун туманимизнинг «Ал-Шароф» тўйхонасида Йўлдош маҳалласи фаоллари, фахрийлари ва фуқаролари иштирокида Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда баҳор байрамига аталган куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Наврўз-Шарқона янги йилни маҳалла аҳли бир дастурхон атрофига жам бўлиб, эзгу ниятлар билан қарши олдилар.
***
Наврўз шукуҳи болажонлар даврасида ҳам давом этмоқда.
Туманнинг барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида болажонлар иштирокидаги байрамлар кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.
Фотолавҳаларимиз билан танишинг.
***
Туманимизнинг “Бинокор” маҳалласида 22 март - “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан “Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси ташкил этилди.
Наврўз байрами билан бошланган тантана маҳаллаларнинг ўзида ҳам кўтаринки руҳда нишонланаётгани фуқароларнинг қувончига сабаб бўлгани, шубҳасиз!
Қўшалоқ байрамлар муборак!
***
Байрам шукуҳи туманимиз маҳаллаларини ҳали тарк этгани йўқ.
Туманимизнинг «Бинокор» маҳалласида «Маҳаллада дув-дув гап» лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.
Маҳалланинг 7 ёшидан 70 ёшгача барча фуқаролар фаол иштирок этган байрам тадбирида сумалак сайли, бадиий ҳаваскорларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Яхши ниятлар билан дошхозонда қайнаган сумалак маҳалла аҳлига тарқатилди.
***
«Маҳаллада дув-дув гап лойиҳаси» бугун маҳаллаларни бирдамликка, аҳилликка чорламоқда. Ушбу лойиҳа доирасида туманимизда 2022 йил давомида 63 та турли хил маънавий маърифий тадбирлар ўтказилди.
Турли йўналишларда саёҳатлар,сайллар, мусобақалар, таниқли инсонлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Лойиҳанинг навбатдаги манзили «Ҳумо» маҳалласи бўлди. Маҳалла аҳолиси сумалак сайли, спорт мусобақалари ва концерт дастурларида фаол иштирок этди.