Наврўз нафақат умумхалқ байрами, балки ҳамжиҳатлик ва оқибат айёми ҳамдир.
Туманимиздаги ҳар бир маҳаллада катта-ю кичикни бир йерга жамлаган Наврўз сайли ҳам мазкур фикримизнинг исботидир. Хушнуд маҳалласида ҳам қўни-қўшнилар бир ёқадан бош чиқариб, дошқозонларда сумалак қилишиб, миллий таомлар тайёрлашди.
Шўх куй-қўшиқлар ижроси еса барчага чинакам байрам шукуҳини бахш етди.