Куни кеча туман ҳокимлигида фаолият юритувчи ходимлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда мутахассислар томонидан иштирокчиларга диний бағрикенглик ва виждон эркинлиги тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида медиасаводхонликни ошириш, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни олиш ва тарқатишда эътиборли бўлиш лозимлиги таъкидланди.