Туманимизда жойлашган 66-оилавий поликлиника томонидан “Марҳамат”, “Гулшанобод”, Ибрат, “Орият”, “Янгиҳаёт”, “Янги Турмуш”, “Ҳумо” махаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Мазкур тиббий кўрик мобайнида 597 нафар фуқаролар ЭКГ, УТТ, ФЛГ ва лаборатор текширувлардан ўтишди, шунингдек, гипертания, остеохондроз, камқонлик, варикоз, нафас аъзолари каби касалликлар бўйича малакали шифокорлардан маслаҳатлар олишди.