Навбатдаги субсидиялар эгаларига топширилди
Куни кеча «Ёрқинҳаёт» маҳалласида Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъуллар ҳамкорлигида аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда 50 дан ортиқ фуқаронинг бандлигини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Натижада 20га яқин фуқароларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ечим топди.
Бундан ташқари, касб-ҳунар ўқишларини муваффақиятли тамомлаган 13 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари, ноутбук ва зарур ускуналар топширилди.