Бугун туманимизнинг "Янгиҳаёт" маҳалласида "Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик" шиори остида навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Унда жами 100 га яқин фуқаролар, жумладан, ишсиз ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар иштирок этди.
Уларнинг 23 нафарига ишга жойлашиш учун, 19 нафарига касбга ўқиш учун йўлланмалар берилди.