Навбат фуқароларга
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари тумандаги қурилиш, ободонлаштириш ишлари билан танишиш жараёнида албатта, фуқаролар билан ҳам учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглашади.
Бугун ҳам масъуллар "Файзли" маҳалласи фуқаролари билан сухбатлашиб, уларни қийнаётган муаммони ҳал этиш масаласини кўриб чиқишди.
Шунингдек, ушбу маҳалланинг ёшлар етакчиси билан ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва режалар хусусида фикр алмашилди.