Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари "Гулшанобод" маҳалласида қад ростлаётган 570 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш жараёнлари билан танишишди.
Хусусан, МТТ хоналари билан танишилиб, камчиликлар бўйича қурувчиларга кўрсатма берилди.
Маълумот учун, мазкур боғчадаги қурилиш ишлари декабр ойи сўнггида якунланиши режалаштирилган.