Миллий гвардия Янгиҳаёт тумани "Қўриқлаш" бўлими томонидан туманимизда тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда фуқароларга ва тадбиркорларга қўриқлаш сигнализация воситалари, уларнинг тузилиш, ишлаш принциплари, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзоларининг имкониятлари тўғрисида батафсил тушунча берилди.
Шунингдек, маҳаллалар тинчлигини сақлашда ҳамкорлик масалалари, "Қўриқлаш" фаолиятининг афзалликлари юзасидан фикр алмашилди. Мол-мулкини Қўриқлаш хизматига ишониб топшириш истагида бўлган фуқаролардан аризалар олинди.