Туманимизнинг "Тошкент" маҳалласида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ҳарбий дала ошхонаси ташкил қилинди ва маҳалла аҳлига ош тарқатилди.
Шунингдек, мазкур маҳалладаги йўллар ва пиёдалар йўлаклари қор ва муздан тозаланди.