Хабарингиз бор, айни кунларда масъул раҳбарлар дарсларда мунтазам иштирок этмай келаётган мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан мулоқотлар ўтказмоқда.
Хусусан, шу каби учрашувлардан бири туман ҳокими ўринбосари, тегишли идора вакиллари, ўқувчилар ва уларнинг отаоналари иштирокида "Навқирон" маҳалла фуқаролари йиғинида ташкил этилди. Мулоқотлар давомида дарс қолдириш сабаблари ва уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, ота-оналар билан тушунтиришлар ишлари олиб борилди.
Шунингдек, масъуллар ўқувчиларни дарсларда фаол иштирок этишини таъминлаш масаласини ҳам муҳокама қилишди.