«Маърифатли оила” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди
Туманимизнинг 329-сонли умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази, туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда »Нуроний« жамғармаси ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
»Маърифатли оила« лойиҳаси бўйича бўлиб ўтган мазкур учрашувда »Оқила аёллар”, «Китобхон оила», «Болалар дунёси», «Саломатлик бурчаги» каби тадбирлар ҳамда шахмат-шашка мусобақалари ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар эса оилаларга маърифат улашиш, тарбия, садоқат ва ватанпарварлик туйғусини юксалтириш ҳақида сўз юритишди.