Маълумки, 9-18-январ кунлари юртимизда аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Бу шароитда ҳам туманимизнинг ободонлаштириш ходимлари узлуксиз ишлашга тайёрланмоқда. Шу боис, бугун барча ходимларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан иссиқ кийимлар, термос ва бошқа зарур буюмлар тарқатилди.
Ҳурматли тумандошлар, уйингиз ёнида ишлаётган ободонлаштириш ходимларига кўзингиз тушса, иссиқ чой билан кўнгилларини кўтаришга ҳаракат қилинг.