Tуманимизнинг «Алпомиш» номли 48-мактабгача таълим ташкилотида «Маҳаллада дув-дув гап» лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мактабгача таълим бош бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбир «Эртаклар яхшиликка етаклар» деб номланди.
Турли эртак қаҳрамонлари образини яратган тарбиячи ва болажонлар ва меҳмон сифатида қатнашган таниқли Актёр Турғун Бекназаров самимий суҳбат қурди.