«Маҳалла еттилиги» учун амалий семинар ўтказилди
Куни кеча «Ташаббус» маҳалласи 330-мактабда маҳаллалар уюшмаси туман бўлим бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари, фаоллар ҳамда масъул ташкилот раҳбар ходимлари иштирокида тумандаги маҳалла еттилиги вакилларининг ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Унда «Маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш, унинг маҳалла ҳаётидаги ўрнини ошириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, ҳар бир йўналиш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.