info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Лойиҳалар ижроси юзасидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказилди

timeicon 17-03-2023

Хабарингиз бор, Янгиҳаёт туманининг “Марҳамат” маҳалласида “Нуронийлар чойхона”си, “Янги умид” маҳалласида замонавий “Спорт соғломлаштириш маркази” ҳамда “Янги Чоштепа” маҳалласида аҳолининг “Тошкент ҳалқа автомобил йўли”га чиқишларига мўлжалланган ер усти пиёдалар ўтиш йўлаги қурилмоқда.

Жорий йилнинг 15-март куни халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутатлари томонидан “Янгиҳаёт туманида 2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ижроси юзасидан жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида дастурларга киритилган объектларда олиб борилаётган ишлар режа-жадвалда белгиланган муддатлардан кечиктирмаган ҳолда амалга оширилаётганлиги аниқланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech