Бугун эрта тонгдан туманимиздаги 4 та сектор ҳудудида сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ҳар бир бошқарув сервис компаниясига ўзларига тегишли ҳудудларни тозалаш, ободонлаштириш, кўп қаватли уйлардаги ертўлалар ҳолатини назоратга олиш, умуман, коммунал соҳага оид бўлган барча ишлар бўйича қўшимча топшириқлар берилди.
Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга масъул ташкилот ва идораларга аниқланган камчиликларни тез суръатда бартараф этиш, фуқаролар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.