Янгиҳаёт тумани ҳокимиятида туман ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси туман бўлими томонидан мутасадди ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли турар-жойларининг 2022-2023 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.
Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини текшириш учун тумандаги 4 та секторда ташкил этилган ишчи гуруҳларни тарқатув ишлари олиб борилди.