Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шахсий таркиби, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла раислари, округ раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ туманимизнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича иш олиб бормоқда.
Бугун ҳам эрталабки махсус йиғилишдан кейин ишчи гуруҳ жойлардаги муаммоларни ўрганди. Туманимиздаги ижтимоий объектларнинг ва кўп қаватли уйларнинг ертўла ва қозонхоналари кўздан кечирилди.Ўрганилган муаммолар масъуллар, коммунал хизмат ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф қилмоқда.