Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида «Биргаликда бир кучмиз!» шиори остида олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» кўрик танлови ўтказилди.
Қувноқлар ва зукколар кўрик танловида «Саломлашиш» ва «Мусиқий чиқиш» шартлари бўйича ИИВ Академиясининг «Ёш ҳуқуқшунослар», Божхона институтининг «Бўлажак божхоначилар» ҳамда ФВВ Академиясининг «Фиремен» жамоалари ўзаро беллашишди.
Тадбир якунида ташкилотчилар томонидан кўрик танлов иштирокчиларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.