Куни кеча туман ҳокимлигида маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Семинар Янги конституцияда оилаларни мустаҳкамлаш борасидаги моддаларни ўрганиш юзасидан ташкил этилди.
Унда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари ва туман ҳокимлиги бош юрисконсульти конституцияда келтирилган оила ва хотин-қизларга оид моддаларни таҳлил қилиб, иш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклигини таъкидлади.