Куни кеча туман ҳокими "Марҳамат" маҳалласида қад ростлаётган "Нуронияр маскани"нинг қурилиш ишлари билан танишди. Бу ерда олиб борилаётган ишлар, сифат ва муддат бўйича ўз кўрсатмаларини берди.
Шунингдек, "Янги умид" маҳалласида қурилаётган болалар спорт марказининг қурилиш ишларини ҳам кўздан кечирди. Масъуллар билан сухбатда қурилиш ишларига жиддий эътибор қаратиш муҳимлигини таъкидлади.