Куни кеча туман ҳокими маслахатчиси томонидан маҳалла раислари билан йиғилиш ўтказилди.
Унда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда географик ҳудудларни номлаш ва қайта номлашда коммисия хулосаси муҳокама қилиниб, масъулларга бу юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида маҳалла еттилиги учун ўқув-семинари ташкиллаштириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.