Куни кеча Ички ишлар вазири Янгиҳаёт туманида бўлди.
Вазир туман ҳокими ва масъуллари билан биргаликда туман Миллий гвардия қўриқлаш бўлими ва «Зарбдор» маҳалласи ҳудудидаги тез тиббий ёрдам станциясига бориб, ижтимоий объектларнинг иш фаолияти билан танишди.
Шунингдек, ходимларга яратилган иш шароитлари, тиббий ёрдам станциясига келиб тушаётган қўнғироқлар, тиббий ёрдамнинг манзилга қанча вақт оралиғида етиб бориши ва бошқа маълумотлар ўрганилди.