info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Куни кеча «Бинокор» маҳалласида Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

timeicon 03-02-2024

Куни кеча «Бинокор» маҳалласида Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда айни пайтда туманда фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ўринбосари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, туман секторлари раҳбарлари ва бошқа тегишли масъуллар иштирок этди.

Ярмарка давомида тумандаги 9 та корхона ва ташкилотлардан 320 та бўш иш ўринлари тақдим этилиб, 40 яқин фуқаролар иштирок этди. Шундан 12 нафар фуқарога ишга жойлаштириш, 8 нафарига касбга ўқишлари учун йўлланма берилди. 5 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech