Аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида туманимизда жойлашган 285-мактабда «Армрестлинг» — қўл жанги спорт тури бўйича маҳаллар ўртасида мусобақа ташкил этилди. Ушбу мусобақада «Файзли», «Виқор», «Дўстлик», Иқбол маҳаллаларидан ёшлар иштирок этишди.
Факт: Армрестлинг қадимий куч синашиш турларидан бири бўлишига қарамасдан, 20-асрнинг 50 йилларига келибгина АҚШдаги олис масофага қатновчи автомобиль ҳайдовчилари ўртасида спорт тури сифатида шаклланган.