Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бажарилган ишлар ҳолати ўрганилди
Гап шундаки, куни кеча туман ҳокими ўринбосари, прокуратура ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари иштирокида барча коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ҳамда бошқарув сервис компанияларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда мавжуд дебитор қарздорликни қисқартириш, куз-қиш мавсумига муносиб тайёргарлик кўриш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашув давомида шу вақтга қадар аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва режадаги ишларни жадал суръатда давом эттириш юзасидан кўрсатмалар берилди.