Куни кеча туманимиздаги "Шедевр" тўйхонасида «Кексалар ҳафталиги» дастури доирасида «Бир пиёла чой устида» тадбири ташкил этилди.
Унга маҳаллада яшовчи нуроний отахон ва онахонлар таклиф этилди. Нуронийлар юртимиз тинчлигига шукур қилиб, бугунги ўзгаришлар ва шароитларга ўз муносабатини билдиришди.
Шунингдек, Иқбол МФЙда нуронийланр учун концерт дастури ҳам ташкил этилди. Маҳалланинг жажжи болажонлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар даврага ўзгача файз киритди.