Туман ҳокимлигида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вакилларининг кўп қаватли уйларга хизмат қилувчи бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари ва ходимлари билан йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президентимизнинг ПҚ-278-сонли «Кўп қаватли уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш учун мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.