info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ масаласи эътибор марказида бўлди

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ масаласи эътибор марказида бўлди
timeicon 22-08-2024

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ масаласи эътибор марказида бўлди

Туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан «Ёрқин ҳаёт» маҳалла фуқаролари йиғинида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда маҳалла отинойиси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳамда тиббиёт ходимлари бир гуруҳ хотин-қизлар ўртасида тушунтиришлар олиб борди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, кўп ҳолларда қариндошлардан туғилган болаларда ирсий касалликларнинг учраши ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech