Куни кеча «Ёрқинҳаёт» маҳалла идорасида Янгиҳаёт тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг фуқаролар билан сайёр қабули ташкил этилди.
Қабулда «Ҳумо», «Янги турмуш», «Ёрқинҳаёт» ва «Навқирон» маҳаллаларидан 15 нафар фуқаро иштирок этди. Фуқаролар, асосан, даволаниш харажатларини қоплаш, шунингдек, коммунал тўловларни тўлаш, моддий ёрдам, дори-дармон каби масалаларда мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қолганини ўрганиш ва тегишли тартибда ҳал этиш бўйича масъуллар зиммасига вазифалар юклатилди.