Jiu-jitsu спорт тури ҳақида эшитганмисиз?
Jiu-jitsu спорт тури қарийб 13-асрда пайдо бўлиб, унинг асосида дзюдо спорт тури келиб чиққан.
Туманимизнинг 8-умумтаълим мактаби ўқувчилари ака-ука Низомиддинов Билолиддин ва Низомиддин Эсоновлар шу спорт билан 5йилдан бери мунтазам шуғулланиб келади.
Ҳозирда Низомиддин 16, Билолиддин 17ёшда бўлишига қарамай, кўплаб ютуқларга эришган.Низомиддин 90-100кг вазн тоифасида 2карра жаҳон чемпиони, 5карра Ўзбекистон чемпиони, 1марта Осиё чемпиони бўлган бўлса, Билолиддин 66-70кг вазн тоифасида 3карра Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлган.
-«Бу спорт турини кўпчилик билмайди, лекин Jiu-jitsu ниҳоятда қадимий спорт тури. У сизни сабрга, тез фикрлаш ва ҳаракат қилишга ўргатади. Бу спорт тури ҳали Ўзбекистонда оммалашмаган, мақсадимиз —Jiu-jitsu сир-асрорларини ўрганиб мураббий бўлиш», -дейди ака-ука спортчилар.