Туманимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг оилаларига моддий ёрдам бериш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан Янгиҳаёт тумани “Навқирон” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги мавжуд фуқаро Ш.Х.Адиловнага ногиронлик аравачаси топширилди.
Маълумот учун, шу йил давомида фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан 3 нафар ногиронлиги мавжуд фуқаролар ногиронлик аравачалари билан таъминланди.