info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Интернат уйидаги мурувватга муҳтож қалблар кинология марказида бўлишди

timeicon 18-05-2024

Интернат уйидаги мурувватга муҳтож қалблар кинология марказида бўлишди

Шаҳримиздаги 1-сонли «Мурувват» имконияти чекланган болалар интернат уйи тарбияланувчилари учун Янгиҳаёт туманида жойлашган Миллий кинология марказида бир кунлик саёҳат ташкил этилди.

Тадбир доирасида мазкур «Мурувват» уйининг мурғак қалб эгалари кунини мароқли ўтказиш мақсадида халқаро ва миллий итлар кўргазмаси, шунингдек, хизмат итлари иштирокида ўқув машғулотлар ҳамда қизиқарли чиқишлар намойиш этилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech