Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Янгиҳаёт туман бўлинмаси билан ҳамкорликда маҳаллаларда «Ифторлик дастурхони» тадбирларини ташкил қилмоқда.
Куни кеча 2-сектор ҳудудига кирувчи «Олчазор» маҳалласида жойлашган «Олчазор» чойхонасида маҳалла аҳли учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Тадбирда нуроний отахон ва онахонлар юртимиз тинчлиги абадий бўлишини, туманимизда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари давом этишини тилаб, дуо қилдилар.