Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги биноси олдида Идоралараро ишчи гуруҳининг навбатдаги саф йиғини ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси масъул ходими, Ички ишлар вазирлиги ходимлари, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, коммунал соҳа вакиллари ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этдилар.
Йиғилишда туман аҳлини газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа обйектларида ободонлаштириш ишларини самарали олиб бориш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш ҳамда фуқаролар дуч келаётган муаммоларни ўрганишга доир масъулларга тегишли топшириқлар берилди.