Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида Ички ишлар вазири ўринбосари кўрсатмасига биноан Идоралараро ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор котиблари ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар. Йиғилишда ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ва жамоат жойларини тозалаш, мактаб ва боғчалардаги коммунал тизимни текшириш, аҳолини газ, электр ва ичимлик суви билан барқарор таъминлаш, сайилгоҳлардаги дарахтларнинг парваришига эътибор қаратиш ва бошқа масалалар бўйича масъулларга топшириқ берилди.