Фуқароларнинг мурожаатларига асосан, Хушнуд маҳалласи ҳудудидан сизот сувни олиб чиқиб кетишга мўлжалланган коллектор тозаланмоқда.
Йиллар давомида аҳолининг чиқинди ташлаши натижасида мазкур коллекторда лойқа йиғилиб, сув ўтказиш қобилияти пасайган эди.
Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида каналлар бошқармасининг Янгиҳаёт бўлими томонидан махсус техника ва ишчи гуруҳ жалб қилинди ва 1,5 кмга яқин қисмида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳолат такрорланмаслиги учун фуқаролардан каналга маиший чиқиндиларни ташламасликларини сўраб қоламиз.