Янгиҳаёт туманида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни иқтисодий фаоллигини ошириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, "Олчазор" маҳалла фуқаролари йиғинда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагидаги бир гуруҳ янгиҳаётлик хотин-қизлар учун ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан жалб қилинган мементор томонидан бугунги кунда тадбиркор хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.