Айрим тоифадаги хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-Қарорига мувофиқ “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланган.
Мазкур тартибга асосан, Янгихаёт туманида “Аёллар дафтарига”га киритилган хотин-қизларнинг 3- тоифадаги 1614 нафари 4-тоифадаги 587 нафари ҳамда 6-тоифадаги 349 нафари: жами 2550 нафар хотин-қизларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида, жами 2 миллиард 754 миллион сўм миқдорда маблағ “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилди.
Шу кунларда мазкур пул маблағлари ўз эгаларига топширилмокда.