Хориждан қайтган фуқаролар ҳоким қабулида
Куни кеча туман ҳокими маҳаллаларда истиқомат қилувчи миграциядан қайтган фуқаролар билан учрашди. Ал-Фарғоний маҳалла фуқаролари йиғинида ташкил этилган қабулда ёшларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди.
Бундан ташқари, хорижда бўлиб турган бир гуруҳ ёшлар туман ҳокими билан онлайн мулоқот қилиб, келгуси режалари ва хоҳиш истаклари ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, суҳбатлар давомида ҳар соҳада ёшлар учун яратилаётган имкониятлар хусусида маълумотлар берилди.